Академик Т.А.Саримсоқов номидаги стипендия совриндорлари


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли Қарорига мувофиқ Математика таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун Академик Т.А.Саримсоқов номидаги стипендия таъсис этилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан стипендияга муносиб номзодлар белгиланган тартибда саралаб олинди.


Академик Т.А. Саримсоқов номидаги стипендия квотаси ва миқдори қуйидагича белгиланди:
2020-2021 ўқув йилидан:
- 5 нафар бакалавриат - 10 ой муддатга ҳар ойда 750 минг сўмдан;
- 5 нафар магистрант - 10 ой муддатга ҳар ойда 1 млн. сўмдан;
2021 йилдан:
- 5 нафар таянч докторантга - 10 ой муддатга ҳар ойда 1,5 млн. сўм.


Танловга 20 та бакалавриат ва 4 та магистратура талабаларидан аризалар тушди. Саралаш натижаларига кўра:
Бакалавриат
1. Куракбоев Шаҳзод Ибодуллаевич-Ўзбекистон Миллий университети;
2. Минажиддинов Ислам Шарапатдинович-Қорақалпоқ давлат университети;
3. Ражабова Нилуфар Комилжановна-Ўзбекистон Миллий университети;
4. Саматбоева Мафтуна Тулқинжон қизи-Ўзбекистон Миллий университети;
5. Файзуллаев Бехзот Шухрат ўғли-Урганч давлат университети.
Магистратура
1. Исмаилов Муҳитдин Бахром ўғли-Урганч Давлат университети;
2. Рамазанова Лайло Деҳқонбой қизи-Ўзбекистон Миллий университети